Ўзбекистон | 18:01 / 15.03.2022
4673
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда 50 сотих ерни 60 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Мазкур ер МЧЖлардан бирига Хитой технологияси асосида иссиқхона қуриш учун берилган. МЧЖ раҳбари ва унинг шериги ерни сотмоқчи бўлган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ДХХ Оқдарё тумани бўлими билан тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбирда, фуқаро Х.Р. “Б.Т.” МЧЖ таъсисчиси Ф.Х. билан олдиндан тил бириктириб, МЧЖга Самарқанд шаҳри, Қорасув массивидан Хитой технологияси асосида иссиқхона қуриш учун ажратилган 50 сотих суғориладиган ер майдонидан белгиланган мақсадларда фойдаланмасдан, уни фуқаро А.га 60 минг долларга сотишга келишиб, шундан 20 000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Самарқанд вилояти Ургут туманида агрофирмалардан бирига тегишли бўлган 3 гектар ерни 100 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинганди.

Мавзуга оид