Жаҳон | 19:27 / 15.03.2022
13016
1 дақиқада ўқилади
Tesla электромобиллари нархини бир ҳафта ичида иккинчи марта оширди
Компания нархлар кўтарилишини чиплар етишмовчилиги ва логистика занжиридаги узилишлар билан изоҳлаган.
Tesla компанияси электромобиллари нархи оширилганини эълон қилди. Бу ҳақда Тhe Verge хабар берди.
Қайд этилишича, бу сўнгги ҳафтада иккинчи марта нарх оширилиши – компания ўтган чоршанба куни нархлар кўтарилганини маълум қилганди.
Эндилик базавий Model 3 электромобили нархи 46990 доллардан бошланади ва Model X Tri нархи 138990 долларга тенг бўлади.
Бундан ташқари, Россия-Украина низоси туфайли электромобил ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган металлар (пўлат, никел ва палладий) нархи кўтарилди.
Мавзуга оид
23:39 / 08.11.2024
Tesla капитализацияси 1 трлн доллардан ошди
10:57 / 07.11.2024
АҚШда дунёдаги энг тезкор полиция машинаси тақдим этилди
23:09 / 24.10.2024
Tesla акциялари ижобий прогнозлар фонида 20 фоизга қимматлашди
23:57 / 18.10.2024