15 кунда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича 7 миллиард 646 миллион сўм зарар етказилган
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Фарғона, Бухоро ҳамда Сурхондарё вилоятида бўлган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Энергетика вазирлиги штаби томонидан 2022 йилнинг 1-15 март кунлари давомида истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари таҳлил қилинган.
Ўтказилган тадбирларда, март ойининг ўтган 15 куни давомида республика бўйича 106 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан амалдаги қоидаларга риоя этмаган ҳолда 7 миллион 864 минг куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний ва нооқилона фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бунинг натижасида, газ таъминоти корхоналари манфаатларига 7 миллиард 646 миллион сўм зарар етказилган.
Ушбу миқдордаги табиий газ 583 000 хонадоннинг бир кунлик (ёки Фарғона ва Наманган вилоятлари жами аҳоли хонадонларининг 1 кунлик истеъмолига тенг) истеъмолини ташкил қилади.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Фарғона вилоятида 5 миллион 6 минг куб метр ёки 5 миллиард 6 миллион сўм, Бухоро вилоятида 1 миллион 128 000 куб метр ёки 1 миллиард 127 миллион сўм ҳамда Сурхондарё вилоятида 596 минг куб метр табиий газ ёки 593 миллион сўмни ташкил этган.
Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
Мавзуга оид
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
14:50 / 21.11.2024