Март ойининг 16-санасигача 15 млрд сўм кешбэк йиғилди — Шерзод Қудбиев
Январь ойида 25 миллиарддан ортиқ, февралда 30 млрд, март ойининг 16-санасигача эса 15 млрд сўм кешбэк йиғилди.
Шавкат Мирзиёев 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш ва соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлат раҳбарига солиқ соҳасидаги янгиликларни тақдим этган тизим раҳбари Шерзод Қудбиев фискал чеклар ҳажми тобора ошиб бораётгани ва жамоатчилик назорати кучаяётганини билдирди.
«Сиз яратиб берган жуда муҳим инструмент – кешбэк, яъни харид ёки хизматлар учун тўловнинг 1 фоизи истеъмолчига қайтарилиши 25 трлн сўмдан ортиқ маблағ учун фискал чеклар чиқарилди. Январь ойида 21 млрд, февралда 30 млрд сўмдан сўм ортиқ кешбэк ажратилди ва босқичма-босқич истеъмолчиларга тўлаб берилмоқда. Бу жамоатчилик назорати дегани.
Ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси маҳсулот сотса QR коди бўлган фискал чек бериши шарт. Агар улар бундай чек бермаса, ёки пластикка савдо қилишни истамаса, харидор дўконда тортишиб ўтирмай, «Солиқ ҳамкор» тизими орқали тадбиркорлик субъекти ҳақида хабар бериши мумкин. Натижада ундирилган жариманинг 20 фоизи ўша фуқарога берилади. Албатта, бу мурожаат қанчалик асосли эканлиги жиддий текширилади», деди Шерзод Қудбиев.
У 99,9 фоиз ҳисоб-фактуралар электрон тарзда ўтаётганини маълум қилди.
«Рақамлаштиришнинг бир афзаллигини сизга айтиб ўтмоқчиман. Ҳозирги пайтда 99,9 фоиз ҳисоб фактуралар электрон тарзда топшириляпти ва қабул қилиняпти. Савол туғилиши мумкин, нега 100 фоиз эмас? Ўша 0,1 фоизи электрон ҳисобот топшириши қонун томонидан тақиқланган ташкилотлардир. Яъни биз бу масалада амалда тўлиқ 100 фоизлик натижага эришдик.
Ҳатто Олмалиқ кон-металлургия комбинати Марказий банкка сотаётган олтин бўйича ҳисоб-фактуралар ҳам электрон ҳисоб-фактуралар орқали топширилаётгани тизим шаффофлашиб бораётганининг ўзига хос белгиси десак бўлади», дея Қудбиевнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
21:09 / 25.04.2024
Солиқ қўмитаси март ойи учун 57 млрд сўмдан ортиқ кешбэкни тасдиқлади
12:46 / 04.04.2024
Маҳаллий сайёҳларга кешбэк сифатида қайтарилган пул миқдори маълум қилинди
18:07 / 10.01.2024
Кам таъминланганларга ҚҚС суммаси қайтариб бериладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
18:06 / 10.01.2024