Польша, Чехия ва Словения бош вазирлари Киевга борди
Польша бош вазири Матеуш Моревецкий, Чехия бош вазири Петр Фиала ва Словения бош вазири Янез Янша Украина пойтахти Киевга бўлиб, мамлакат президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Бу Украина ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён илк хорижий ташриф бўлди.
Уч давлат бош вазирлари Киевга поездда борган. Зеленский уларга мамлакатдаги ҳолат ҳақида батафсил маълумот берган. Шунингдек, Украина бош вазири Денис Шмигел билан учрашув ўтказилган.
Ғарблик сиёсатчиларнинг Киевга ташрифи Европа кенгаши ва Еврокомиссия раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилган. Расмий Варшаванинг маълум қилишича, Польша мамлакат бош вазирининг ташрифи орқали Украина билан бирга эканини кўрсатган.
Киев деярли ўраб олинган. Шу сабаб Польша ҳукумати мамлакат бош вазири Варшавага қайтгани ҳақида ҳам алоҳида хабар берди. «Польша, Чехия ва Словения бош вазирлари эсон-омон Польшага қайтишди», деб хабар берган Польша ҳукумати.
Мавзуга оид
16:15
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
15:59
Боррел: ЕИ давлатлари УҚКга Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини муҳокама қилади
09:59
Украина хандақларида тақиқланган CS гази излари топилди
08:37