Ўзбекистон | 22:07 / 16.03.2022
19355
1 дақиқада ўқилади

Қайси ҳудуд аҳолисида енгил автомобиллар сони кўплиги ҳақида маълумот берилди

Фото: KUN.UZ

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 3 миллион 51 минг 734 тани ташкил этмоқда.

Ҳудудлар кесимида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда. Пойтахтликларга тегишли енгил автомобиллар сони 503 030 тани ташкил этган.

Қолган ҳудудлар бўйича жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони қуйидагича кўриниш олган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 127 034 та
  • Андижон вилояти – 206 076 та
  • Бухоро вилояти – 196 858 та
  • Жиззах вилояти – 85 899 та
  • Қашқадарё вилояти – 242 068 та
  • Навоий вилояти – 89 526 та
  • Наманган вилояти – 196 821 та
  • Самарқанд вилояти – 366 676 та
  • Сурхондарё вилояти – 172 485 та
  • Сирдарё вилояти – 60 803 та
  • Тошкент вилояти – 307 913 та
  • Фарғона вилояти – 297 232 та
  • Хоразм вилояти – 199 313 та

Аввалроқ, Ўзбекистонда ҳар 1000 кишига ўртача 87 та енгил автомобил тўғри келаётгани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид