Жамият | 20:00 / 16.03.2022
17941
2 дақиқада ўқилади

UzAuto раҳбари Aндижон вилоятидаги саноат корхоналарига ташриф буюрди

UzAuto раҳбариятининг Aндижон вилоятидаги тизим корхоналарига ташрифи давом этмоқда. Жорий йилнинг март ойи бошидан давом этаётган ташриф доирасида, “Ўзавтосаноат” AЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов ўз ўринбосарлари, бошқарма бошлиқлари ва Комплаенс хизмати вакиллари иштирокида Aсака шаҳридаги UzAuto Motors заводи ва саноат корхоналарининг бизнес-режалари ижросини комплекс ўрганмоқда.

Фото: UzAuto Motors

Саноат раҳбари ташрифи давомида 30 га яқин маҳаллийлаштириш корхоналари, жумладан, Uz Koram Ko МЧЖ, Uz-Tong Heung Co AЖ, O‘z Erae Climate control МЧЖ ва бошқа корхоналарда бўлди. Комплаенс хизмати билан ҳамкорликда Шавкат Умурзоқов соҳадаги ҳар бир корхонада аудиторлик текширувини ўтказмоқда, хусусан, логистика, таъминот занжири (Supply chain), маҳсулот сифатини яхшилаш ва бизнес-режалар бажарилиши ўрганилмоқда.

15 март куни UzAuto Motor’да Шавкат Умурзоқов раислигида бўлиб ўтган кенгайтирилган ишчи йиғилишидаги асосий мавзу 2022 йил учун бюджет ва бизнес-режа масалалари бўлди. “Ўзавтосаноат” бошқарув раиси ўзининг қисқа кириш сўзида бу йилги бизнес-режада нафақат белгиланган мақсадларга эришиш, балки 2021 йилда нималар ўтказиб юборилганига ҳам жиддий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Бу йилда бутун автомобилсозлик саноати ва UzAuto Motors олдига аниқ мақсад қўйилди – автомобил ишлаб чиқаришда максимал юқори кўрсаткичларга эришиш. Шу билан бирга, йиғилишда таъкидланганидек, автомобил ишлаб чиқарувчиларнинг 2022 йилги бизнес режасида доимий ўзгарувчан сиёсий-иқтисодий муҳит шунингдек, давом этаётган логистика ва яримўтказгичлар инқирози каби қийин шароитларда сифатни яхшилаш ва ишлаб чиқаришни оптималлаштириш билан маҳсулот қаторини кенгайтириш учун жуда катта мақсадлар қўйилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид