18 март куни айрим ҳудудларга туман тушиши мумкин
«Ўзгидромет» 18 март куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади, қисқа муддатга қорга айланиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5 даража, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ; Устюртда кечаси 10-12 даража, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 3-8 даража илиқ; чўл ҳудудларда баъзи жойларда кечаси 6-8 даража, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача, баъзида эса 22-27 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача, баъзида эса 22-27 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади.