Жаҳон | 20:33 / 17.03.2022
10540
2 дақиқада ўқилади

Човушўғли Львовда Украина ташқи ишлар вазири билан учрашди

Туркия ташқи ишлар вазири Россия ва Украинага амалга оширган ташрифлари ўт очиш тўхтатилишига бўлган умидларни кучайтирганини айтди.

Фото: twitter.com/DmytroKuleba

Украина хавфсизлик бўйича эҳтимолий келишувга Туркия кафил сифатида қўшилишини истамоқда ва Москва бунга қарши эмас. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Львовда Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан музокаралардан сўнг маълум қилди

«Бу урушда қон тўкилишини тезроқ тўхтатиш зарур. Туркия раҳбарияти шахсан президент Ражаб Тоййиб Эрдўған бошчилигида бу йўналишда фаол ҳаракат қилмоқда», - деб таъкидлади Човушўғли. 

Туркия ташқи ишлар вазирининг қайд этишича, Анқаранинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш борасидаги уринишлари Беларусда бошланган Россия-Украина музокаралари билан параллел равишда давом этмоқда.

«Кеча Москвада Украина бўйича яна бир учрашув ўтказишга ҳожат қолмаслиги, уруш тугаши ва минтақада яна тинчлик ва барқарорлик ҳукм суришига умид билдирдим», - деди Човушўғли.

Човушўғли Россия ва Украинага амалга оширган ташрифлари ўт очиш тўхтатилишига бўлган умидларни кучайтирганини айтди. 

У шунингдек, Россия ва Украина президентлари Владимир Путин ва Владимир Зеленскийлар ўртасида учрашув бўлиб ўтиши эҳтимоли юқорилигини айтди.

 

Мавзуга оид