Иқтисодиёт | 16:58 / 17.03.2022
25606
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 500 сўмдан ошди

Долларнинг расмий курси кетма-кет жиддий кўтарилиши давом этмоқда.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 мартда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 241,61 сўмга кўтарилиб, 11 571,99 сўмни ташкил қилди. Евро 344,14 сўмга кўтарилиб, 12 792,83 сўм бўлди.

Рубль 5,41 сўмга кўтарилиб, 110,56 сўм бўлди.

16 март куни долларнинг расмий курси 180,26 сўмга кўтарилиб, 11 330,38 сўмни ташкил қилганди. 17 март куни эса тижорат банкларида доллар курси 1 630 сўмгача кўтарилди.

Мавзуга оид