09:42 / 19.03.2022
26365

Ўзбекистон миллий жамоасининг «Navruz Cup-2022» турнири учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец «Navruz Cup-2022» халқаро ўртоқлик турнири учун таркибни эълон қилди. 

Фото: Tribuna.uz

Дарвозабонлар: Валижон Раҳимов (ОКМК), Ўткир Юсупов («Навбаҳор»), Умид Эргашев («Насаф»). 

Ҳимоячилар: Хожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев (иккаласи — «Пахтакор»), Дилшод Саитов, Умар Эшмуродов, Ҳусниддин Алиқулов, Шерзод Насруллаев (ҳаммаси — «Насаф»), Акром Комилов, Абдулла Абдуллаев (иккаласи — ОКМК), Ислом Қобилов («Локомотив»).

Яримҳимоячилар: Одил Ҳамробеков, Азиз Турғунбоев, Ҳожимат Эркинов, Сардор Собирхўжаев (ҳаммаси — «Пахтакор»), Отабек Шукуров («Шаржа», БАА), Жавоҳир Сиддиқов («Қўқон-1912»), Жалолиддин Машарипов («Ан Наср», Саудия Арабистони), Достон Ҳамдамов («Ас Сайлия», Қатар), Ойбек Бозоров («Насаф»).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Рома», Италия), Игорь Сергеев («Тобол», Қозоғистон), Азиз Омонов («Истиқлол», Эрон), Шерзод Темиров («Персеполис», Эрон).

Ўзбекистон миллий жамоаси 21 март куни йиғилади ва футболчилар тиббий кўрикдан ўтишади. «Оқ бўрилар» 23 март куни Наманганга йўл олади,  25 март куни турнир яримфиналида Қирғизистон билан баҳс юритади. Финалга чиқса, 29 март куни Уганда — Тожикистон ғолиби билан тўқнаш келади.

Top