«Navruz Cup-2022». Ўзбекистон Қирғизистон устидан иродали ғалабага эришиб, финалга чиқди
Бугун, 25 март куни Наманганда старт олган «Navruz Cup-2022» иккинчи яримфиналида Ўзбекистон миллий жамоаси Қирғизистонга қарши майдонга тушди.
Наманганда 15 мингга яқин томошабин қаршисидаги учрашувда ҳисоб кутилмаганда меҳмонлар томонидан очилди. Ҳимоячилардан қочиб кетган Мирлан Мурзаев Ўткир Юсупов дарвозасини ишғол этди – 0:1.
Ҳужумкорликни тўхтатмаган Сречко Катанец шогирдлари 65-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришди. Достонбек Ҳамдамовнинг узатмасини Элдор Шомуродов дарвозага йўллади – 1:1. «Рома» форварди Қирғизистонга қарши учрашувда миллий жамоа сафидаги 25-голига муаллифлик қилди ва бу борада Сервер Жепаров натижасини такрорлади.
Учрашувнинг кульминацион воқеаларидан бири Игорь Сергеевнинг ўйин тугашига ўн дақиқа қолганида майдонга тушгани бўлди. Миллий жамоа ҳужумчиси сўнгги дақиқалар қаҳрамонига айланди. Сергеев дастлаб 85-дақиқада вакилларимизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.
90+1-дақиқада эса Ойбек Бозоровнинг бурчакдан етказган тўпини дарвозага киритиб, Намангандаги стадионни иккинчи бор «ларза»га келтирди – 3:1.
Шу тариқа, Ўзбекистон турнир финалида 29 март куни Угандага қарши тўп сурадиган бўлди. Қирғизистон эса Тожикистонга қарши баҳс олиб боради.
25 март (жума)
«Navruz Cup-2022». 2-яримфинал.
Ўзбекистон – Қирғизистон - 3:1
Ҳакамлар: Насрулло Кабиров, Исмоил Нуралиев, Вафо Қораев, Сайёджон Зайниддинов (ҳаммаси – Тожикистон)
Наманган. «Марказий» стадиони.
Голлар: Элдор Шомуродов 65, Игорь Сергеев 85, 90+1 – Мирлан Мурзаев, 6.
Ўзбекистон: 12.Ўткир Юсупов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 18.Абдулла Абдуллаев, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фаррух Сайфиев, 9.Одилжон Ҳамробеков, 7.Отабек Шукуров, 22.Жавоҳир Сидиқов (19.Азизбек Амонов, 46), 17.Достонбек Ҳамдамов ( 21.Игорь Сергеев, 79), 10.Жалолиддин Машарипов (23.Ойбек Бозоров, 88), 14.Элдор Шомуродов (15.Умар Эшмуродов, 86).
Қирғизистон: 13.Эржан Токотаев, 2.Валерий Кичин, 5.Айзар Акматов, 18.Қайрат Жиргалбек, 11.Бекжан Сагинбаев (14.Александр Мишенко, 73), 20.Бактияр Дуйшобеков, 12.Одилжон Абдураҳмонов (8.Азим Азаров, 82), 22.Алимардон Шукуров, 7.Гулжигит Алиқулов, 21.Фарҳод Мусабеков (23.Аҳлиддин Исроилов, 72), 10.Мирлан Мурзаев.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
19:32 / 07.11.2024