Жаҳон | 19:12 / 20.03.2022
12270
2 дақиқада ўқилади
Мариупол расмийлари тинч аҳоли яширинган мактабга зарба берилганини хабар қилди
Россия ҳарбийлари 19 март куни Мариуполдаги № 12 в Левобережний районида жойлашган 12-сонли санъат мактабига авиазарба берган. Бу ҳақда шаҳар кенгаши матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужум вақтида бинода 400 нафарга яқин тинч аҳоли вакиллари яширинган бўлган, уларнинг аксари аёллар, болалар ва кекса ёшдаги кишилардир. Маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, бино вайрон бўлган, харобалар остида одамлар қолиб кетган. Қурбонлар ва жабрланганлар сони бўйича аниқ маълумотлар йўқ.
Мариупол март ойи бошидан буён Россия армияси томонидан қамал қилинмоқда. Бунгача шаҳарда маҳаллий туғуруқхона ва тинч аҳоли вакиллари бошпана қилган драматик театр ҳам ҳужумга учраганди.
- БМТ маълумотларига кўра, Украинада уруш бошланганидан буён тинч аҳоли вакилларидан 902 киши ҳалок бўлиб, 1459 киши яраланганини хабар қилган. Шу билан бирга ҳақиқий рақамлар бундан анча кўп бўлиши мумкинлиги истисно этилмаган.
- Мариупол шаҳар кенгаши эса шаҳарнинг ўзида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони 2,3 мингдан ошганини хабар қилган.
Мавзуга оид
14:30 / 22.10.2024
WSJ: Қодировнинг тарафдорлари Мариуполдаги заводдан техникани олиб чиқяпти
08:40 / 08.10.2024
РФ ҳарбий суди украиналик Навалнаяни 8 йилга озодликдан маҳрум қилди
08:10 / 06.04.2024
Германия фирмаларни Мариуполга маҳсулот етказиб бермаслик тўғрисида огоҳлантирди
08:01 / 04.04.2024