Зиё тарқатаётган Фарғонадаги «велосипед – дўкон»
Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Сардор Мадғозиев китоб савдоси билан шуғулланади. У жойларда китоб дўконлари тармоғи фаолиятини йўлга қўйган. Ёш тадбиркор маҳаллий усталар ёрдамида сайёр дўконни велосипедга мослаштириб, аҳолини китоб билан таъминлашни йўлга қўйди.
«Чекка ҳудудларда китоб савдосини янада ривожлантириш, китобхонларга етиб бормаётган китобларни тез, арзон ва сифатли етказиш учун сайёр китоб кўчма дўконини ташкил қилдик. Бу ғоя энг аввало, сирдарёлик тадбиркор Бекзоджон томонидан биринчи бўлиб яратилган.
Биз ўша тадбиркор ғоясидан андоза олиб, қўшимча тарзда икки томони очиладиган, жойларга миниб борадиган велосипед дўкон ясаб, ғояни янада такомиллаштирдик. Кўчма дўконимиз учун 10 миллион сўмга яқин маблағ сарфладик. Велодўконни тайёрлашда жуда кўп усталар иштирок этди. Велосипед ясайдиган алоҳида усталар: сваршиклар, мебелчи, аликафончилар...
Шундай қилиб, кетма-кетликда бўлган ясаш жараёнида кўчма дўконимиз ташкил қилинди», – дейди тадбиркор.
Тадбиркорнинг таъкидлашича, велодўкон кўпчиликнинг эътиборига тушган. Кўчма дўкондаги китобларни айниқса талабалар кўпроқ харид қилмоқда.
«Велодўконга 300 та китоб сиғади. Олий таълим муассасалари, ташкилот, корхоналар атрофига бориб савдо қиляпмиз. Бу ғоянинг яратилиши ўзимизнинг дўконлар учун ҳам реклама бўлди. Олийгоҳдаги талабаларга ҳам китоблар сифатли ва арзон нархда етиб боряпти.
Кўчма дўконимизни яна 5 та га кўпайтириш учун усталарга буюртма бердик. Яқин кунларда улар ҳам битиб савдога чиқади. Ҳар бир туманга энг камида 1 донадан велокўчма китоб дўкони қўйишни режалаштирганмиз.
Кўчма дўконимиздаги китоб нархлари Фарғона китоб дўконларидаги китоб нархлари билан бир хил. Велодўконимизга бир нафар ишчи олганмиз. Талаб-таклифларга қараб жойларга бориляпти», – дейди Сардор Мадғозиев.
Кўчма дўконда китоб савдоси чаққон. Ўқувчи ва талабалар китоб растасига бормай туриб, таълим даргоҳининг ўзида велодўкондан китоб харид қилишмоқда.
Сарвар Зияев, Kun.uz мухбири
Монтаж устаси: Абдуқодир Тўлқинов.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
12:32 / 18.01.2025
Фарғона вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
17:09 / 15.01.2025
“Онажон, энди Россияга кетманг” — навоийлик тадбиркор сабаб Фарғонада она ва болалари энди янги уйда яшайди
21:20 / 11.01.2025
Temu'га мажбурият, телефондаги ҳужжатлар ва машҳур китоблар таржимаси — ҳафта дайжести
13:52 / 05.01.2025