Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқиган ҳар бир китоб учун уч кун: маҳкумлар учун янги тартиб тасдиқланди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумларнинг маънавий-ахлоқий қадриятларга оид адабиётларни ўқиши ва ўзлаштиришини баҳолашнинг янги механизми жорий этилди. Янги тартибга кўра, тест синовларидан муваффақиятли ўтган маҳкумларнинг жазо муддати ўқиган ҳар бир китоби учун уч кунга қисқартирилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг маънавий-ахлоқий қадриятларга оид адабиётларни ўқишини баҳолаш ва тасдиқлаш тартиби белгиланди.
Ҳужжатга кўра, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида маҳкумлар учун махсус адабиётлар рўйхати шакллантирилади ва ҳар йили янгиланиб борилади.
Маҳкумлар ўқиган китоблари бўйича махсус электрон тизим орқали тест синовларидан ўтади. Тестлар 100 баллик тизим асосида баҳоланади ва муваффақиятли натижа қайд этилиши учун камида 70 балл тўплаш талаб этилади.
Қарорга мувофиқ, маҳкумнинг жазо муддати ҳар бир ўқилган китоб учун уч кунга қисқартирилади. Бироқ бир йил давомида қисқартириладиган муддатнинг умумий ҳажми ўттиз кундан ошмаслиги белгиланган.
Тест жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида муассасаларда махсус комиссиялар ташкил этилади. Комиссия таркибига муассаса ходимлари билан бир қаторда жамоатчилик вакиллари ҳам киритилади. Шунингдек, тест синовлари видеокузатув воситалари орқали назорат қилинади.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур тартиб маҳкумларни китобхонликка жалб қилиш, уларнинг маънавий савиясини ошириш ҳамда жамиятга мослашувини кучайтиришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
18:07 / 07.03.2026
Андижонлик қиз келинлик уйига 800 та китобдан иборат сеп билан борди
18:46 / 03.03.2026