Жамият | 20:54 / 23.03.2022
19987
1 дақиқада ўқилади

Фото: Асака тумани кўчалари сувга тўлди

Кун давомида ёғган кучли ёғингарчилик сабаб, Андижон вилояти Асака туманининг бир қанча ҳудудлари сувга тўлди.

Тумандаги “Камолот” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўчаларда кучли ёғингарчилик оқибатида сув тўлган.

Бундан ташқари, туман марказида жойлашган 55-умумтаълим мактабининг атрофи ҳам сувга тўлган.

Ҳозирда туман ФВБ томонидан мазкур ҳудудларда ёғингарчилик оқибатини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, сувга тўлган Андижон, ёпилган йўллар, сув кирган хонадонлар суратлари эълон қилинган эди.

Мавзуга оид