Ўзбекистон | 11:59 / 24.03.2022
16174
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Озиқ-овқат саноати инновациялари UzFood 2022 кўргазмасида

Фото: UzFood

29-31 март кунлари “Ўзэкспомарказ” МККда “Озиқ-овқат, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари – UzFood 2022” 21-Xалқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Экспозиция иккита марказий павильонда (№ 1 ва 2), шунингдек, кўргазма мажмуасининг «Атриум» залида очилади.

UzFood йигирма йилдан бери Ўзбекистонда озиқ-овқат ва ичимликларнинг кенг ассортиментини ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати, қадоқлаш ва сақлаш соҳасидаги энг сўнгги технологияларни намойиш этиш учун самарали бизнес платформадир.

Кўргазмага ташриф буюриш учун https://bit.ly/UF_Kun веб-сайтида рўйхатдан ўтинг.

Кўргазмада Беларусь, Бельгия, Болгария, Германия, Греция, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Жанубий Корея, Литва, Нидерландия, БАА, Польша, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркия, Ўзбекистон, Франция, Швейцария ва Шри-Ланка каби 25 мамлакатдан 140 дан ортиқ компания ўз маҳсулотларини намойиш этади.

Бу йилда эътиборингиз учун кенг турдаги ускуналар тақдим этилади: кичик ва йирик новвойхоналар учун нон маҳсулотларини пишириш, музлатиш ва синовдан ўтказиш ускуналари, гўштни қайта ишлаш машиналари, сутни қайта ишлаш ускуналари, шарбат, йогурт ишлаб чиқариш, қадоқлаш ва маркалаш ускуналари, истеъмол қилинадиган ва қилинмайдиган суюқ маҳсулотларни қадоқлаш, уруғлар, ёнғоқлар, снэклар қовуриш учун ускуналар ва ҳоказо.

Шунингдек, ташриф буюрувчилар эътиборига турли хил тайёр маҳсулотлар, хусусан: қўшимчалар ва ингредиентлар, сут маҳсулотлари, қуруқ сут, сариёғ, макарон, балиқ маҳсулотлари, денгиз маҳсулотлари, шарбатлар, нектарлар, мевали ичимликлар, гўшт маҳсулотлари, ярим тайёр маҳсулотлар, зайтун, зайтун мойи, дон маҳсулотлари , қандолат маҳсулотлари, чой ва қаҳва тақдим этилади.

Иштирокчиларнинг тўлиқ рўйхати билан https://uzfoodexpo.uz/ru/exhibition/spisok-uchastnikov.php сайтида танишишингиз мумкин.

Фақат UzFood кўргазмаси доирасида Ўзбекистондаги ягона ихтисослаштирилган платформа – «Ритейл маркази» озиқ-овқат етказиб берувчиларнинг харидорлар билан учрашувлари учун ҳар йили ташкил этилади, бу ерда тўғридан тўғри музокаралар олиб борилади, унда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилари нафақат ўз маҳсулотларини тақдим этиш имкониятига, балки ўз маҳсулотларини тўғридан-тўғри жойига етказиб бериш масалаларини муҳокама қилиш имкониятига ҳам эга бўладилар.

Қандолат маҳсулотлари, қуритилган мевалар, ичимликлар, газаклар, озиқ-овқат ингредиентлари ва атирларни намойиш этувчи мамлакатимиз компаниялари – экспортёр ва фирмаларнинг иштирокини алоҳида таъкидлаш лозим.

Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон орқали боғланишингиз мумкин: 71 205 14 14, www.uzfoodexpo.uz

Тадбирни Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори –  ICA Eurasia ташкил этади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид