У бошдан кечирган воқеанинг қисқача мазмуни шундай: 2014 йилнинг август ойида Хуршид Турсунов наманганлик тадбиркор Акмалжон Мамажоновга Хитойда ишлаб чиқарилган ичимлик сув қадоқловчи қурилмани келишув асосида, тилхат орқали сотади.
У бу ускунани Бухорода тадбиркорлик қилиш учун олиб келган. Аммо Бухорода қазилган артезиан қудуқдан чиққан ичимлик сувининг таркиби истеъмолга яроқсизлиги боис фаолиятини давом эттира олмасдан, ускунани сотишга мажбур бўлади.
А.Мамажонов «MODEL HX-28 MULTI- FUNCTION PLASTIK BOTTLE BLOWER» номли 5 литрли полиэтилен сув идиши тайёрловчи аппарат, «MODEL HX-28 MULTI- FUNCTION FAR-INFRARED HEATER» номли полиэтилен сув идишини қиздириб берадиган ускуна ва сувни филтрловчи 4 дона ускуналарни 37 млн 568 минг сўмга тенг 16 минг АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулларни икки ой ичида етказишга ваъда бериб, тилхат ёзади.
Кейинчалик А.Мамажонов Х.Турсуновдан сотиб олган ускуналарини «Осиё Гиёҳи» МЧЖ балансига кирим қилади. Орада 4 йил давомида Х.Турсунов пулни ундириш учун сарсон бўлгани, водий йўлида унинг шериклари автоҳалокатга учраганига батафсил тўхталиб ўтирмайлик, майли.
Бу воқеалардан сўнг 2018 йил 22 ноябрда А.Мамажонов шу ва бошқа қилмишлари учун Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан судланади. ЖИБ Учқўрғон туман суди ҳукмига кўра, ускуналар Хуршид Турсуновга қайтарилиши белгиланади.
ЖИБ Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 13 мартдаги ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз қолдирилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2019 йил 11 июндаги ажрими билан апелляция инстанциясининг ажрими бекор қилиниб, иш янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун юборилади.
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 17 сентябрдаги ажрими билан ҳукм ўзгартирилиб, А.Мамажоновдан жабрланувчи Хуршид Турсуновга 29 млн 835 минг сўм ундириш белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2021 йил 20 апрелдаги ажрими билан апелляция инстанциясининг 2019 йил 17 сентябрдаги ажрими бекор қилиниб, иш яна бир бор янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун қайта юборилган.
Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 4 июндаги ажрими билан ҳукмнинг фуқаровий даъвога оид қисми ўзгартирилган:






















