“Ўн йил тилаб олган болам бу” — дард қаршисида ёлғиз ва ожиз аёл изтироби
Фирдавсдаги бирламчи иммунитет танқислиги хасталиги болакайни бир қатор касалликларга маҳкум қилмоқда. Отасиз ўсаётган беморга хорижда даволаниш учун ёрдам керак.
Вужудини дард кемираётган болаларнинг кўзларини кўрганмисиз? Беғуборликка қоришган оғриқ, азоб, алам мужассам уларда. 2 ёшли Фирдавс ҳам шуларнинг бири. У туғилибдики, иситма билан яшамоқда. Болажонга бирламчи иммунитет танқислиги ташхиси қўйилган. Шу касаллик сабаб норасида гўдак ота меҳри ва парваришисиз улғаймоқда.
“Болам туғилганидан бошлаб тана ҳарорати кўтарилади. Ҳалигача шу аҳвол, шифокорлар бирламчи иммунитет танқислиги ташхисини қўйишган. Бу хасталикнинг 400 дан ортиқ тури бор экан. Қайси тури эканини аниқлатсак, шунга қараб даво муолажаларини қилар эдик. Буни Ўзбекистонда текширишниям, даволатишниям иложи йўқ, имкониятга қараб хорижга бориб даволаниш мумкин”, — дейди бемор боланинг онаси Саида Исломова.
Иммунитет танқислиги сабаб Фирдавсда бошқа касалликлар ҳам бўй кўрсатган: ўт пуфагида тош йиғилиши, жигар шишиши, тутқаноқ белгилари, ошқозоности бези фаолияти бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилади.
“Баъзида боламга қандай ёрдам беришни ҳам билмайман. Тўғри даволасак, тузалиб кетади деган умиддаман. 10 йил фарзанд кутиб туғилган болам носоғлом туғилгани сабабли турмуш ўртоғим билан ажрашдик. Ҳозир пенсионер ота-онам билан яшаймиз. Улар ҳам имкон қадар дориларимизга ёрдам беришади. Бир ойда дориларга 15–20 млн сўм пул кетади, жудаям қийин бўляпти. Бир дардини даволасак, иккинчиси безовта қилади. Онаман – боламни шунчаки ташлаб қўёлмайман”, — дея кўз ёшларини тия олмайди онаизор.
Фирдавсга мунтазам парвариш кераклиги учун онаси бирор жойда ишлай олмайди. Болага эса дорилар ва муолажа жудаям зарур. Унинг ҳаёти айнан шу муолажаларга боғлиқ. Орамизда бир онанинг нолаларига, бир бегуноҳ боланинг дардли нигоҳларига бефарқ бўлмаган яхшилар ниҳоятда мўл. Уларнинг кўмагидан умидвормиз.
Фирдавс Исломовга оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0609 3749 6280 онаси Саида Исломова номида
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024