Ўзбекистон | 07:54 / 29.03.2022
8715
1 дақиқада ўқилади

Банкдан 2 млн доллар кредит ажратиб бериш эвазига 80 минг доллар олган шахслар ушланди

Хоразм вилоятида ер майдони ва кредит ажратишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Боғот туман бўлими томонидан ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, фуқаролар Р.Б. ва З.А. бошқа бир фуқаро О.нинг ишончига кириб, З.А. раҳбарлигидаги “Z.-J.” МЧЖга ажратилган 1,5 гектар ер майдонини унинг номига ўтказиб бериш ҳамда банк муассасасидаги танишлари орқали иссиқхона қуриш учун 2 млн АҚШ доллари миқдорида кредит олишда амалий ёрдам беришни ваъда қилиб, эвазига 90 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 80 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан олдин Самарқандда 10 гектар ерни 250 минг долларга сотмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари ушланганди.

Мавзуга оид