Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзгидромет» иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини камайтириш мақсадида 2,4 млрд сўм ажратди
2021 йилда иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини камайтириш ва унинг оқибатларини юмшатишга йўналтирилган Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти томонидан 2,4 млрд сўм бўлган 3 та лойиҳа молиялаштирилди. Бу ҳақда АОКАда "Ўзгидромет" мутасаддилари маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йилда Жаҳон банкининг Марказий Осиё минтақавий экологик маркази минтақавий лойиҳаси ва бошқа донорлар иштирокида ҳудудлардаги гидрометеорология ва қор кўчки кузатув станцияларига янги метео ва агрометеорологик ускуналар ўрнатилди.
Билдирилишича, мазкур станцияларда ўсимликлар намлиги ва зичлиги, ёғин миқдори, тупроқ ҳарорати ҳамда намлигини автоматик усулда ҳар ўн дақиқада аниқлаш йўлга қўйилди.
Шунингдек, “Яшил иқлим жамғармаси” ҳисобидан умумий қиймати 10 млн доллар бўлган грант лойиҳаси имзоланди.
Иқлим ўзгаришининг салбий таъсирини камайтириш ва унинг оқибатларини юмшатишга йўналтирилган Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти томонидан 2,4 млрд сўм бўлган 3 та лойиҳа молиялаштирилди.
Соҳа бўйича кўрсатилаётган ихтисослаштирилган хизматлар ҳажми 5,2 млрд сўмга (2 бараварга) етказилди.
Мавзуга оид
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
11:37 / 22.06.2026
Ҳафта давомида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин
11:03 / 19.06.2026
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
10:05 / 17.06.2026