Ўзбекистон | 10:48 / 01.04.2022
9079
1 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари об-ҳаво иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Фото: Kun.uz

Март ойининг охирги кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрондан илиқ ҳаво кириб келиши бошланди, ушбу ҳолат апрель ойининг биринчи ҳафтасида ҳам давом этади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 20-24 даражагача, баъзи жойларда 25-28 даражагача кўтарилади. Бу апрель ойи бошидаги кўп йиллик қийматлардан 4-6 даражага юқоридир.

Қайд этилишича, республика ҳудудининг катта қисмида шу кунларда асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах вилоятларида, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 2 апрель, шанба куни ҳаво булутли бўлади, кун иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид