Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция олий суди судяси дўконда ўғирлик қилгани учун жаримага тортилди
Швецияда олий суд судяси супермаркетда ўғирлик қилгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Пер Николс маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 67 ёшли судя аёл рождество байрами арафасида Стокҳолмдаги супермаркет ходимлари томонидан ушланган.
Dagens Juridik нашрининг ёзишича, у ветчина, фрикаделка, сосиска ва пишлоқларни халтага солиб олиб чиқиб кетаётган бўлган. Судянинг ўзи ўғирлик қилишга уринганини рад этган.
Судя 50 минг швед кронаси (4800 евро) миқдорида жаримага тортилган. У феврал ойида истеъфога чиққан. Хабар қилинишича, аёл 20 йилга яқин вақт судялик қилган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026