Ўзбекистонда сўнгги йилларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида ажратилган муаммоли кредитлар солиқ тўловчилар ҳисобидан қопланиши мумкин.
Gazeta.uz'нинг хабар беришича, 9 март куни бош вазир ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров раислигида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш бўйича республика комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишнинг 3-сонли баённомасига асосан, Марказий банкка 2017−2021 йилларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари учун ажратилган, лекин ҳалигача қайтарилмаётган муаммоли кредитларни ҳокимликлар маҳаллий бюджетларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобига қоплаш масаласида Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклиф киритиш юклатилган.
Қайд этилишича, муаммоли кредитларнинг юқори улуши Наманган, Андижон, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Мазкур вилоят ҳокимлари биринчи ўринбосарларининг (тегишли равишда Толиб Юсупов, Отабек Турсунов, Абдували Мустанов ва Жамшид Ўроқов) кредит маблағларини ундириш борасидаги ишлари қониқарсиз деб топилган. Улар бу масала юзасидан комиссиянинг навбатдаги йиғилишига ҳисобот тайёрлашлари керак бўлади. Баённомада муаммоли кредитларнинг аниқ миқдори кўрсатилмаган.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 феврал ҳолатида банкларнинг кредит портфелидаги тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган кредитлар қолдиғи 11 трлн сўмдан ортиқни ташкил қилган. Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг 1 феврал ҳолатида 8,76 трлн сўм бўлган: 1 йил давомида ўсиш суръати – 26,3 фоиз.
Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевнинг Ҳисоб палатасига таяниб ёзишича, 2021 йилда президент қарори (ПҚ-5041, ушбу қарор доирасида оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга оид 6та дастурга 2021 йилда қарийб 9 трлн сўм маблағ берилиши кўзда тутилган) асосида ажратилган кредитлардан 2,8 трлн сўми муаммоли кредитга айланган.
Маълумот учун, тижорат банкларининг кредит портфелидаги муаммоли кредитлар улуши охирги 1 йилда 2 баробарга ошган. 2021 йилнинг 1 феврал ҳолатида







