Спорт | 21:30 / 03.04.2022
25936
2 дақиқада ўқилади

Зуҳриддин Қодиров – қиличбозлик бўйича ўзбекистонлик илк жаҳон чемпиони

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

БААда ўтаётган қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи куни спортимиз учун тарихий санага айланди, дея хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистонлик саблячи Зуҳриддин Қодиров ғалаба қозониб, Ўзбекистон тарихида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган илк қиличбоз бўлди.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Ўсмирлар тоифасида сабля қуролида баҳс олиб борган вакилимиз Канада, Миср, Венгрия, АҚШ ва финалда Германия вакиллари устидан ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи беллашувда Қодиров Колин Хеткокни 15:13 ҳисобида доғда қолдирди.

Шунингдек, бугун 3 апрель куни мусобақа давомида Самира Шокирова ҳамда Муса Айтмуродов чоракфиналгача етиб борган, аммо бронза медалини нақд қиладиган босқич остонасида уларга бир оз омад етишмади.

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Маълумот учун, 2 апрель куни Дубайда старт олган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 10 апрель кунига қадар давом этади.

Мавзуга оид