Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Дадамнинг соғайишини хоҳлайман” — 10 йилдан бери бемор отаси учун дуо қилаётган фарзандлар
Сурхондарёлик Фахриддин Шониёзов 10 йилдан буён хасталик билан олишмоқда. Унга жигар циррози ташхиси қўйилган. Уч фарзанднинг отаси учун ягона нажот – хорижда ўтказиладиган жигар кўчириш операцияси тавсия қилинган.
10 йил кимгадир оз, кимгадир кўп муддат. Аммо шу муддат давомида фақат оғриқ, азоб, хавотир ва қўрқув исканжасида яшаган инсон учун қанчалик оғирлигини ҳис қилиш қийин эмас. Сурхондарёлик Фахриддин Шониёзов 10 йилдан буён хасталик билан олишмоқда. Унга жигар циррози ташхиси қўйилган.
Беморнинг отаси Неъматилло Шониёзов учун айни суянч бўладиган фарзандини бу ҳолатда кўриш мушкул:
“Ўғлим 2012 йилдан бери шу касалликдан даволаниб келади. Кўрсатмаган жойимиз қолмади. Ҳар икки ойда касалхонага ётқизамиз. Шифокорлар сўнгги чора фақатгина жигар кўчириш операцияси эканини айтишди. Лекин бу операция хорижда ўтказилгани учун катта маблағ кетар экан. Биз эса бунинг иложини қила олмаяпмиз”.
Оила боқувчиси бўлган бемор тўшакка михлангани сабабли рўзғор юкини тортишнинг ўзи бўлмаяпти. Биргина нафақа эвазига оиладаги 7 жонни боқиш, дори-дармонлар олиш, даволаниш харажатларини кўтариш қийин.
Фахриддин уч фарзанднинг отаси, болалари ҳали ёш. Уларнинг жавдираган кўзларида бемор оталарининг соғайиб кетишига умид бор.
“Дадам кўп йиллардан бери касал. Ҳиндистонга олиб бориб операция қилинса тузалиб кетар экан. Дадамнинг соғайишини жудаям хоҳлайман”, — дея мўлтиллайди тўнғич қизи.
Фахриддин Шониёзовга оид карталар:
Uzcard: 8600 0417 6030 2506
Humo: 4073 4200 7589 8563
Мавзуга оид
13:48 / 18.08.2025
22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
22:14 / 14.08.2024
Янги Зеландияда 300 дан ортиқ оилага таркибида ўлимга олиб келувчи метамфетамин бўлган конфетлар тарқатилди
12:33 / 27.01.2023
"Болаларим тўшакка михланиб қолишидан қўрқаман" — икки фарзанди оғир хасталикка чалинган она изтироби
11:58 / 30.12.2022