Ўзбекистон | 22:16 / 04.04.2022
32804
2 дақиқада ўқилади

ОИВ/ОИТС: Стереотиплар ва ҳақиқатлар

Ўзбекистонда ОИВ ва ОИТС ҳақида кам гапирилади. Кўпчилик унга фақат фоҳиша ва наркоманлар йўлиқади деб ўйлайди. Лекин дунёда миллионлаб болалар ОИВ билан яшайди, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам бу касаллик билан туғилган ёки тиббий муолажа пайтида юқтириб олган минглаб болалар бор.

SUBYEKTIV лойиҳаси янги сонида ана шу болалар дуч келадиган дискриминация, бу касалликнинг юқиш йўллари, ОИВ ва ОИТСнинг фарқи ва бошқа муҳим масалаларга эътибор қаратди.

2022 йил 1 феврал куни эълон қилинган маълумотларга кўра, бугунги кунда республикада 45 минг киши ОИВ инфекцияси билан яшаб келмоқда.

Уларнинг 55 фоизи эркаклар, 45 фоизи аёллар, 14 фоизини эса 18 ёшга тўлмаган болалар ташкил этади.

ОИВ инфекцияси билан касалланиш кўрсаткичи юқорилиги ички миграция ҳамда аҳоли сони кўплиги ҳисобига Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятига тўғри келади.

2019 йилнинг ноябрь ойида ўша вақтдаги бош давлат санитария врачи Баҳром Алматов Ўзбекистонда ҳар йили 4 мингдан ортиқ одамда ОИТС аниқланишини айтган эди.

SUBYEKTIV'нинг навбатдаги долзарб мавзудаги кўрсатувини албатта томоша қилинг, уни бошқаларга ҳам улашинг. Лойиҳани моддий қўллаб-қувватлаш учун эса қуйидаги ҳаволаларни келтириб ўтамиз:

Мавзуга оид