Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:49 / 05.04.2022
3368
3 дақиқада ўқилади
Меҳнатга лаёқатли аҳолини рўйхатга олиш бўйича янги тизим жорий қилинади
Фото: mahalladosh.uz
Президентнинг “Маҳаллаларда аҳоли бандлигини ошириш ва норасмий бандликни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2022 йил 1 апрелдан меҳнатга лаёқатли аҳолини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш бўйича янгича тизим жорий қилинади, унга кўра маҳаллаларда барча тоифадаги банд аҳоли:
- юридик шахсларда банд бўлганлар – “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби ҳамда давлат статистика ҳисоботларида;
- якка тартибдаги тадбиркорлар ва уларнинг ёлланма ишчилари, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда деҳқон хўжаликларида банд бўлганлар – Давлат солиқ қўмитасининг ахборот базасида;
- ҳунармандлар – “Ҳунарманд” уюшмасининг ахборот базасида;
- ҳақ тўланадиган жамоат ишларида банд бўлганлар ва касб-ҳунарга ўқиётганлар – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Бандлик хизмати” ахборот тизимида;
- хорижий давлатларга вақтинчалик меҳнат фаолиятини юритиш учун кетган шахслар – Ташқи меҳнат миграция агентлигининг “Labour migration” ахборот тизимида ҳамда Ички ишлар вазирлигининг ахборот базасида;
- шахсий томорқаларда банд бўлганлар – Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ахборот тизимида;
- ер ажратиш ҳисобига банд бўлганлар – Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ахборот базасида;
- ишлаб чиқариш кооперативларида ҳамда касаначилик (уй меҳнати) билан банд бўлганлар – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Бандлик хизмати” ахборот тизимида, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ахборот базасида;
- уй шароитида пилла етиштириш, ипак мато, қўлда ипак гилам тўқиш билан шуғулланувчи ҳамда томорқасида тут меваси, тут ниҳоли ва кўчати етиштирувчи шахслар – “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ахборот базасида;
- бир марталик ва мавсумий ишларни бажарувчилар, тадбиркорлик субъектларига ёрдам берувчи оила аъзолари ҳамда оилавий корхоналарда банд бўлганлар – маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари ва меҳнат инспекторларининг жамоатчи ёрдамчилари ҳамда давлат солиқ органлари томонидан;
- ишсиз фуқаролар – туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан рўйхатга олинади ва ҳисоби юритилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
20:11 / 20.04.2026
Ўзбекистон аҳоли бандлиги бўйича 187 та давлат орасида 114-ўринни эгаллади
18:58 / 06.03.2026
Аёллар уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури йўлга қўйилади
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
18:21 / 23.01.2026