Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий мактаб вакиллари Асакадаги UzAuto MOTORS автозаводида меҳмон бўлди
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Олий бизнес ва тадбиркорлик мактаби магистратурасининг 30дан зиёд тингловчиси ҳақиқий ишлаб чиқариш шароитидаги чинакам мастер-классда қатнашишга муваффақ бўлди. Олий мактаб тингловчилари Асакадаги UzAuto Motors автомобил заводига ташриф буюрди ва нафақат улкан корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишиш, балки компания бош директори Бо Андерссон билан тўғридан тўғри суҳбатлашиш имкониятига ҳам эга бўлишди.

«Биз ва бизнинг тингловчиларимиз учун компания бош ижрочи директори билан учрашиш жуда фойдали ва қизиқ бўлди, чунки «Бо Андерссон кейси»ни биз маърузаларда Олий мактабимиз тингловчилари билан бирга муҳокама қиламиз», — таъкидлади иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Дилмурод Суюнов. У шунингдек, компания вакиллари ва Узавтосаноат раҳбариятига қабул ва учрашувни ташкиллаштиргани учун миннатдорлик билдирди.

Албатта, заводга хавфсизлик техникаси бўйича кўрсатмаларсиз ташриф буюриб бўлмайди, ундан сўнг эса тингловчи ва ўқитувчилар катта қизиқиш билан автозавод бош директори билан суҳбатлашди. Муҳокамада логистика, маҳаллийлаштириш, сифат, таннархни пасайтириш, ишлаб чиқаришда KPI тизими жорий этилиши ва албатта, режадаги Chevrolet Tracker-2 ва Chevrolet Onix автомобиллари сотувга чиқарилиши каби турли мавзуларга тўхталиб ўтилди.

Меҳмонлар компания раҳбари билан кечгача суҳбатлашишга тайёр бўлишса-да, цех ва корхоналарга ташриф буюриб, автомобил йиғиш жараёнларини ўз кўзлари билан кузатишни ҳам хоҳлашарди. Эътиборлиси, автомобил йиғиш линияси сўнгида Олий мактаб тингловчиларини UzAuto Motors АЖнинг сифат бўйича директори Андрей Солдатов билан яна бир қизиқарли учрашув кутаётган эди.
«Биз одатда кўчада кўрадиган автомобиллар шу ерда йиғилади ва ишлаб чиқариш жараёни билан яқинроқ танишиш биз учун жуда қизиқ бўлди», — ўқитувчи ва тингловчилар фикрини баён этди МВА магистри Нилуфар Дадабаева.

Тингловчилар, шунингдек, UzAuto Motors заводи учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи ҳамда Асакада ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун ички жиҳозлар ва ўриндиқлар тайёрловчи корхоналар: UZ-DONG YANG Co МЧЖ ҚК ва UZ TONG HEUNG Co АЖ ҚК билан танишишди.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
14:22 / 16.01.2025
2024 йилда UzAuto Motorsʼнинг Ўзбекистон бозоридаги улуши 88 фоизга етди
16:31 / 10.01.2025
UzAuto Motors компаниясига вақтинчалик раҳбар тайинланди
21:14 / 09.01.2025
UzAuto Motors компаниясининг швециялик собиқ раҳбари янги иш топди
18:45 / 27.12.2024