Жамият | 14:17 / 06.04.2022
9195
3 дақиқада ўқилади

Бир ожиза қисмати: “Ўғлим бировнинг қўлида етим қолмасин”  

Фотима Қирғизовага сурункали буйраклар хасталиги ташхиси қўйилган. Бу касаллик сабаб турмушидан ажрашиб, бир фарзанди билан ота уйида яшамоқда. Иккала буйраги ҳам қуригани сабаб кун сайин аҳволи оғирлашяпти. Унинг ҳаётини фақатгина буйрак кўчириш операцияси сақлаб қола олади. 

Фотима Андижонда туғилиб-ўсган. Ширин орзулар билан турмушга чиқиб, бахтли бўлишни истади. Аммо ҳомиладорлик чоғида қон босими кўтарилиши келгусида юз берадиган хатарлардан дарак бўлди. Ота уйига оғир хасталик ва бир фарзанди билан қайтган аёлнинг иккита буйраги ҳам қуриган. Унинг ҳаётини буйрак кўчириш орқалигина сақлаб қолиш мумкин.

“Қон босими 250га чиқиб кетарди. Биз фақат қон босими ошяпти деб юраверибмиз. Кейин текширувларда билсак, иккала буйраги ҳам касалланган экан.

Шу дарди сабабли турмушидан ҳам ажрашди. Фарзандли бўлганида уйимга келганича қайтариб олиб кетиш учун ҳеч бир ҳаракат қилишмади. Биз ҳам ҳайрон бўлиб қолавердик. Ҳозир битта ўғли билан менинг қарамоғимда”, — дейди беморнинг онаси Малика Қурбонова.

Фотимага ўзининг эгизаги – Ҳусан донорлик қилмоқчи. Эгизак опаси билан унинг фарзанди, онасининг таъминоти ҳозир Ҳусаннинг зиммасида. Анча йил аввал оталари ҳам вафот этган. Хорижда ўтказиладиган буйрак кўчириш операцияси учун кетадиган харажатлар бақувват ҳамённи ҳам ўйлантирадиган даражада бўлгани сабаб оила иложсиз вазиятда қолган.

Беморга азоб бераётган оғриқлар уни бир жойда ўтириш, суҳбатлашишига ҳам йўл бермайди, буйраклардаги тинимсиз оғриқдан юришга, ўтиришга қийналади.

“Икки марта инсультни бошдан ўтказдим, оёқ-қўлим ишламай қолди. Қанийди мен ҳам оилали бўлиб, фарзандимни ўзим катта қилганимда...

Ўғлим бировнинг қўлида қолишидан қўрқаман. Тузалишни хоҳлайман, у ҳали жуда ёш, етим бўлиб қолмасин”, — оғриқлардан мажолсиз беморнинг йиғи аралаш гаплари юракни тилкалайди.

Савоблар каррасига кўпаядиган, заррачалик яхши амал ажри беҳисоб бўладиган муборак кунларда бир муштипар онанинг фарзанди, бир бегуноҳ фарзанднинг онаси ўз ҳамюртлари кўмагига муҳтож. Уларни якдил бўлиб қўллаб-қувватлаш ниятида бўлганлар учун беморга оид маълумотларни тақдим этамиз.

Фотима Қирғизовага оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0609 0077 4663 Фотима Қирғизова номида

Humo: 9860 0301 7030 9204 укаси Иззатилло Мўминжонов номида

Мавзуга оид