Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда пиёдалар йўлакчасида Damas уриб юборган фуқаро вафот этди
5 апрел куни соат 17:00лар атрофида Нукус шаҳар ҳудудидан ўтувчи «Нукус-Чимбой-Тахтакўпир» автомобил йўлининг 2-3 км оралиғида Damas пиёдалар ўтиш йўлидан ҳаракатланаётган пиёда Ж.А.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг хабар беришича, ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари туфайли Нукус шаҳар шифохонасида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Бундан олдин Тўрткўлда Камаз ва мотоцикл тўқнашиши оқибатида бир киши вафот этганди.
Мавзуга оид
05:32 / 17.07.2026
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026