Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соғлиқни сақлаш, таълим ва банк ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда - Сенат
2022 йилнинг 5 апрель куни Сенатда Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, ўтган йили 2020 йилга нисбатан жавобгарликка тортилган шахслар ва суд органларига юборилган ишлар ўртача 3 баравар ошган. Ҳар йили коррупция жиноятлари натижасида давлатга етказилган моддий зарар ундирилмоқда.
“Соғлиқни сақлаш, таълим ва банк соҳалари ҳамон энг коррупциялашган соҳалигича қолмоқда”, дейилади Сенат маълумотида.
Мажлис иштирокчилари қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишга ҳам эътибор қаратди.
Коррупцияга қарши экспертиза натижаларига кўра, давлат харидлари ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги 25 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатда 87 та коррупция омили мавжуд.
Мажлис якунида миллий кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди ва 2022-2023 йилларда соғлиқни сақлаш, қурилиш, олий таълим ҳамда давлат харидлари тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича янги “йўл хариталари” тасдиқланди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026