9 апрел куни айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин
Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 9 апрел куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16 даража илиқ, кундузи 27-29 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда чанг тўзон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Бухоро вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, чўл ҳудудларда 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, Жиззах вилоятида 17-22 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 25-30 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.