Поп тумани ҳокими ўринбосарининг ҳазил видеоси тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Поп тумани ҳокими ўринбосари Зафаржон Арслонов билан боғлиқ видео пайдо бўлди. Видеода ҳоким ўринбосари дастлаб фуқароларга ҳокимлик биносида сайёр қабул бўлишини эълон қилади, шундан кейин (монтаж қилиб кадр кесилган) ҳазил қилиб фуқароларни чипс ейишга чақиради.
“Қадрли ватандошлар, азиз попликлар. Ҳафтанинг ҳар сешанба куни Поп тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими бошчилигида, сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабуллар бўлиб ўтади”, – дейди жиддий оҳангда ҳоким ўринбосари.
Шундан сўнг, видеода қисқа узилиш билан ўша ҳоким ўринбосари ўша жойда фуқароларга яна “мурожаат” қилади.
“Ҳурматли фуқаролар… Ҳамма гап бир тийин, чипс енглар”, – дея чипс еган ҳолатда кулади Зафаржон Арслонов.
Ҳокимлик матбуот котиби Фурқат Эрматовга кўра, “ушбу лавҳа ва суҳбат жараёнида умуман бошқача муҳит” бўлган.
“Одамларга нима бўлган ўзи, шундай муборак кунда қалбни оғритиш яхши ишми, ўша қалб Аллоҳга яқин бўлса, сизнинг хонавайрон бўлганингиз ўша эмасми.
Ҳурматли кузатувчилар, бу лавҳа умуман бир-бирига алоқаси йўқ бўлган икки хил мавзудаги лавҳалардир. Буни ўзингиз ҳам кўриб турибсиз ва бу каби атайин тайёрланган видеоларнинг бугунги кунда кўпайиб бораётганидан ҳам хабардорсиз. Яқин 2 соат давомида тасвирга олинган видеодан бу каби жирканч лавҳа тайёрлашга уялинг. Ахир сиз тўлиқ тасвирни кўрмагансизку?” – дея ёзади ҳокимлик матбуот котиби.
Шунингдек, у асоссиз лавҳани тарқатиб ҳоким ўринбосарининг обрўсини тўкмасликка чақирган.
“Асл ҳолат умуман бошқача бўлган асоссиз лавҳани тарқатиб, бир фидойи бўлган ходимнинг обрўсини туширманг. Агар ватанпарвар бўлсангиз, биздан сўраганингизда тушунтириб ойдинлик киритиб берган бўлар эдик. Халқимизда “Етти ўлчаб бир кес” деган доно нақл бор. Шундай экан, ҳар биримиз – касбимиз, вазифамиздан қатъи назар – эзгу мақсад йўлида ўзаро ҳамфикр, якдил, мулоқотда самимий бўлсак, кўзлаган режаларимизни, албатта, амалга оширамиз”, – дейди Фурқат Эрматов.
Мавзуга оид
17:26 / 04.11.2024
Наманганда аҳолига етказиб берилиши керак бўлган 13 тонна кўмир талон-торож қилинди
21:36 / 03.11.2024
Наманганда мактаб ўқувчиси ижарага машина олиб миниб ЙТҲ содир этди
12:11 / 22.10.2024
Намангандаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
10:10 / 22.10.2024