Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Болам учун уйимизни ҳам сотиб, ижарада яшаяпмиз” – бир оила қисмати
Жигар циррозидан даволаниш учун уйини ҳам сотиб пойтахтда ижарада яшаб келаётган сурхондарёлик оила энди ундан-да мушкул аҳволда. Жигар трансплантацияси учун Ҳиндистонга кетган бемор ука ва донор акага операция учун маблағ зарур.
Умрининг энг навқирон даврида оғир хасталикка дуч келиб, азобларни бошдан кечираётган Бобомурод Раҳмонов 6 йил муқаддам жигар циррозига чалинган. Хасталик уни тобора ўз домига торта-торта сўнгги босқичларга олиб келган. Бемор учун сўнгги ва ягона чора жигар трансплантацияси тавсия этилади. Бобомуродга туғишган акаси донор бўлишни зиммасига олади ва бундан икки ҳафта аввал ака-ука бор топганларини олиб Ҳиндистонга йўл олишади. Лекин уй-жойини ҳам сотиб даволанган беморда операция учун керакли маблағ йўқ. Ўз юртидаги яхшилар ёрдамигина уни қутқариб қолиши мумкин.
“Боламнинг рангига қараб адойи тамом бўлдим. Уйимизни сотиб даволатдик, ҳеч нарсамиз қолмади. Болам бечора чет элда ётибди. Катта ўғлим жигарининг бир парчасини бериш учун бирга кетган. Унинг оиласи ҳам бизнинг қарамоғимизда қолган.
Икки фарзандининг бахтига соғайиб қайтишини сўраб ўтирибман. Болаларим хорижга кетишганига 11 кун бўлди, ўшандан бери ҳаловатимиз йўқ. Фақат телефонда интернет орқали кўряпмиз. Кўзи мўлтиллаб қараб ётади, қоринлари шишиб кетган, киндигидан сув чиқиб турибди. Ҳеч кимнинг фарзанди шу ҳолга тушмасин”, — дейди беморнинг онаси.
Турмуш ўртоғининг айтишича, бемор 440 минг сўм нафақа пули олади, ўзи ҳам ишлайди. Аммо даволаниш учун Сурхондарёдаги уйини ҳам сотган оила Тошкентда ижарада яшайди: “Ўзим ҳам ишлайман, лекин ижарада турганимиз учун дориларга етказиш қийин бўляпти. Бир ойда дори-дармонларнинг ўзига 7-8 млн сўм кетиб қолади. Турмуш ўртоғим ҳозир Ҳиндистонда, ҳамма таҳлиллар тайёр, фақат операция учун пулимиз йўқ. Имкон қадар тезроқ операция қилинмаса бўлмайди”.

Бир эмас, икки фарзанди саломатлигидан хавотирда, хорижда қолаётган болаларининг соғ-омон қайтишидан умидвор она сахийларнинг мададига муҳтож. Зеро, уларга келган синов барчамизникидир.
Бобомурод Раҳмоновга оид маълумотлар:
Uzcard: 8600 0804 3212 5465 бемор Бобомурод Раҳмонов номида
Visa: 4463 0900 1173 9052 турмуш ўртоғи Камола Холмуродова номида
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025