Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда асоссиз чиқарилган ҳоким қарори суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилди
Қарши туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 30 мартдаги ҳал қилув қарори билан фермер хўжалиги манфаатига зид тарзда чиқарилган ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Бизнес омбудсманнинг Қашқадарё вилояти бўйича вакилининг Kun.uz’га хабар беришича, бизнес омбудсман девонига Яккабоғ туманида фаолият юритувчи “Комилон” фермер хўжалиги ҳоким қароридан норози бўлиб мурожаат қилган.
Бизнес омбудсман томонидан ўтказилган суриштирувда аниқланишича, 2019 йил 28 сентябрда туман ҳокимлиги томонидан фермер хўжалигига сутни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш учун ер майдони ажратилган.
Фермер хўжалиги томонидан лойиҳанинг 50 фоиздан ортиғи амалга оширилган бўлишига қарамасдан, туман ҳокимининг 2022 йил 26 январдаги 20-4-68-Q/22-сон қарори билан ер ажратиш тўғрисидаги қарор бекор қилинган.
Ушбу ҳолат юзасидан бизнес омбудсман томонидан фермер хўжалиги манфаатида ҳоким қарори юзасидан Қарши туманлараро маъмурий судига мурожаат қилинган.
Қарши туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 30 мартдаги ҳал қилув қарори билан фермер хўжалиги манфаатига зид тарзда чиқарилган ҳоким қарори ҳақиқий эмас деб топилган.
Маълумот учун, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасига мувофиқ виждонан ҳаракат қилувчи манфаатдор шахсларнинг маъмурий ҳужжатга бўлган ишончи қонун билан қўриқланади.
Бундан ташқари, Президентнинг 2021 йил 8 июндаги ПФ – 6243-сон “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 4-бандига мувофиқ туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш ҳуқуқи 2021 йил 1 августдан бекор қилинган.
Мавзуга оид
12:37 / 19.12.2025
Яккабоғ ҳокимлигининг ўзбек “демократияси”га қаршилиги синди. Қайрағоч аҳолиси сув билан таъминланади
16:14 / 18.12.2025
“Халқнинг ҳақидан қўлингизни тортинг, ҳоким бобо!” - Яккабоғнинг Қайрағочидан мурожаат
20:10 / 18.09.2025
Яккабоғда қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди
15:10 / 31.07.2025