Дунё миқёсидаги йирик фармкомпанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш вазифаси қўйилди
Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳаси масъулларига камида 10 та хорижий брендни мамлакатга жалб қилиш бўйича топшириқ берди.
Шавкат Мирзиёев раислигида 12 апрель куни ўтказилган йиғилишда Фармацевтика агентлигида лойиҳалар билан ишлаш тизимини мутлақо янгидан ташкил этиш зарурлиги айтиб ўтилди.
Қайд этилишича, бунинг учун Инвестиция вазирлигидан агентликка биринчи ўринбосар — Улуғбек Эгамов тайинланган. Унга агентлик тизимига янги инвестиция муҳитини олиб кириш шартлиги кўрсатиб ўтилган.
Агентлик ва вилоят ҳокимлари олдига жорий йилнинг ўзида 80 миллион долларлик 34 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилган. Мисол учун, жорий йилда Тошкент фармацевтика паркида 50 миллион долларлик 2 та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Жами ушбу кластерда 3 йилда 280 миллион долларлик 6 та корхонани ишга тушириш кўзда тутилган. Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда атиги 1 тадан энг оддий дориларни ишлаб чиқарадиган корхона мавжуд бўлса-да, мазкур вилоятлар келгуси 2 йилда бор-йўғи 2 тадан янги лойиҳани амалга оширишни режа қилган.
Мутасаддиларга йирик хорижий компаниялар билан музокаралар ўтказиб, камида 10 та брендни жалб қилиш бўйича келишувга эришиш топширилган.
Шунингдек, йиғилишда Инвестициялар лойиҳа маркази томонидан ишлаб чиқилган 18 та йирик истиқболли лойиҳа бўйича инвестицияларни жалб қилиш вазифаси қўйилган. Жумладан:
- Андижонда онкология ва гепатитга қарши дорилар бўйича Ҳиндистон билан;
- Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида юрак-қон томир ва нафас йўллари, юқумли касалликлар бўйича Германия ва Туркия билан;
- Наманган, Самарқанд ва Сирдарёда тиббий буюмлар бўйича Хитой ва Корея билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари, жойларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг инфратузилма билан боғлиқ муаммолари кўриб чиқилган. Мутасаддиларга вилоят ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда кичик саноат зоналарида инфратузилмани яхшилашга ажратилган маблағлар ҳисобидан 50 миллиард сўм йўналтириш топширилган. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги янги лойиҳаларни молиялаштиришга ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун кредитларга 1 майга қадар 100 миллион доллар, 1 сентябрга қадар яна 100 миллион доллар жалб қилиш чораларини кўради.
Мавзуга оид
11:40 / 16.10.2024
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
20:04 / 14.10.2024
Чилонзорда салкам 44 минг долларга қалбаки дори сотганлар ушланди
23:02 / 10.10.2024
Британия компанияси Zantac дориси туфайли киритилган даъволарга 2,2 млрд доллар тўлайди
23:11 / 27.09.2024