Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ажратиладиган пулларнинг ҳаммаси халқники» — Президент бюрократия ва коррупцияга йўл қўйганлар кечирилмаслигини айтди
Шавкат Мирзиёев 15 апрель куни бўлиб ўтган йиғилиш якунида ажратилаётган маблағларни керакли лойиҳаларга йўналтириш зарурлиги ҳақида гапириб ўтди.
«Йиғилиш иштирокчиларининг эътиборини яна бир муҳим масалага қаратмоқчиман.
Бугунги селектор доирасида тадбиркорлик учун жуда катта кредит маблағлар — қўшимча 500 миллион доллар ажратилмоқда.
Нима учун? Чунки, қанчалик қийин бўлмасин, ҳозирги мураккаб вазиятда халқимиз фаровонлигини, давлатимизнинг барқарор ривожланишини ўйлашимиз шарт.
Ажратиладиган ҳар бир доллар, ҳар бир сўм бюджетданми, банкданми — бу ҳаммаси халқнинг пули. Маблағлар фақат ва фақат ўзини оқлайдиган, одамларнинг даромадини оширадиган ва иш ўринлари яратадиган лойиҳаларга йўналтирилиши керак.
Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, иқтисодий ва инвестиция комплекслари таркибига кирувчи идоралар, айниқса солиқ, банк, инфратузилмага жавоб берадиган идора раҳбарларини қатъий огоҳлантирмоқчиман. Ушбу раҳбарлар тадбиркорнинг ҳар бир лойиҳасини амалга оширишга шахсан масъул ва жавобгар бўлади. Бюрократия ва коррупцияга йўл қўйганлар кечирилмайди, айбдорлар сўзсиз жавобгарликка тортилади», дейди президент.
Мавзуга оид
11:56 / 06.06.2026
Қурилишга рухсат олишда бир нечта давлат хизматлари бирлаштирилади
12:40 / 30.05.2026
Кичик бизнесга кенг кўламли солиқ эркинликлари эълон қилинди (батафсил)
09:45 / 30.05.2026
Илмий даража беришда қатор талаблар бекор қилинади
15:51 / 12.05.2026