Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги қайси туманларда аҳоли йўллар ёмонлигидан кўпроқ шикоят қилиши маълум бўлди
Xalq Nazorati хизмати орқали йўлларни таъмирлаш учун қолдирилган аризалар ҳақида маълумот берилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги тегишли хабар билан чиқди.
Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, “Рақамли Тошкент” мажмуасининг Xalq Nazorati электрон портали 2021 йилнинг 16 февраль куни иш бошлаган. Сервис шаҳар аҳолисининг пойтахт инфратузилмаси, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалаларидаги муаммоларини ҳал қилиш учун ташкил этилган.
Ҳокимнинг Xalq Nazorati орқали йўлларни таъмирлаш бўйича аризаларни юбориш таклифидан кейин, кундалик мурожаатлар сони уч баробарга ошгани айтилади.
13 ва 14 апрель кунларининг ўзида 546 та мурожаат тушган бўлиб, 373 таси йўлларни таъмирлаш масаласига тегишли.
Пойтахт туманлари кесимида 373 та аризанинг тақсимланиши: Яшнобод тумани (71) ва Мирзо Улуғбек (55) туманлари аҳолисидан энг кўп мурожаат тушган, энг кам мурожаатлар Янгиҳаёт (6), Сергели (9) ва Бектемир (10) туманларига тегишли.
Бундан олдин Ортиқхўжаев Тошкент йўлларидаги барча чуқурларни 10 кун ичида бартараф этишга топшириқ берганди.
Мавзуга оид
09:43 / 27.01.2026
Туман сабаб Москва—Бухоро рейслари Самарқанд ва Навоийга қўндирилди
11:22 / 17.01.2026
Қамчиқ довонида қор ва туман туфайли кўриниш масофаси қисқарди
10:03 / 07.01.2026
Туман сабаб Москвадан Бухоро ва Термизга учган рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
10:52 / 25.12.2025