Жамият | 14:21 / 18.04.2022
13064
2 дақиқада ўқилади

Бир муштипар ўкинчи: “Дард нималигини бошимга тушганда билдим” 

Орзулар, умид, ишонч инсонга қанот бағишлайди, ҳаётига зеб беради. Аммо орамизда хасталик сабабли буларнинг баридан мосуво бўлган аянчли тақдир эгалари ҳам бор. Комила Тошкентда туғилиб-ўсган. 27 ёшда унинг барча орзу-умидлари – соғлом ҳаётга қайтишдан иборат бўлиб қолган. Чунки унга бир неча йил аввал жигар циррози ташхиси қўйилган.  

“Кимдир цирроздан вафот этди дейишса ҳайрон бўлардим. Қанчалик оғир дардлигини ўзимнинг бошимга тушганда билдим. Қон қусиб жонлантириш бўлимларига тушиб қолганимда ҳис қилдим буни”, — дея аҳволини тушунтиради бемор.

Қизининг соғайиб кетишидан умидвор ота-она уни йиллар давомида даволатишган, бунинг учун барча маблағларини сарфлашган.

“Бир марта даволанишига 10 миллионлаб пул кетади. Отаси ҳам, мен ҳам пенсия оламиз, холос. Даволатиш учун молхонадаги молларимизни, машинамизни сотдик. Сотилмаган фақат уйимиз қолди. Бир уйда 10 жон яшаймиз, уйимизни сотсак шунча одам кўчада қоламиз”.

Комиланинг соғайиши учун жигар кўчириш операцияси ўтказилиши керак. Ҳозир бир неча яқинлари унга донор бўлиб, жигарини беришга рози бўлишган. Лекин операция учун керакли маблағ йўқлиги учун бемор ва ота-онаси чорасиз қолишяпти.

Муборак ойда бир оила фарзанди, бир аёл ҳаётга қайтиши учун оз-оздан бўлса-да йиғилиб катта маблағ тўпланса ажаб эмас. Шу йўлда ўз ҳиссангизни аямайсиз деб умид қиламиз! 

Комила Абдуллаевага оид маълумотлар:

Uzcard: 8600 0204 7668 6725 Юлдузхон Абдуллаева номида

Visa: 4108 5901 7510 8953 бемор Комила Абдуллаева номида

Бевосита учрашиш истагида бўлганлар учун бемор манзили: Зангиота тумани, Хонобод маҳалласи, Беруний 2-тор кўчаси, 5-уй.

Мавзуга оид