Ўзбекистон | 18:36 / 18.04.2022
22080
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда кучли шамол туриши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳрида 18 апрель куни кучли шамол ва ёмғир ёғиши кутилаётгани боис шаҳар ҳокимлиги фуқароларга мурожаат билан чиқди.

Қайд этилишича, шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин. Бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкин.

«Сиздан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликни, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Бундан аввалроқ «Ўзгидромет» 18-20 апрель кунлари Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келиши, ҳафта бошларида кучли ёмғир ва дўл ёғишидан огоҳлантирганди.

Мавзуга оид