Давлат хизматларидан фойдаланишда телефон рақами орқали шахсни тасдиқлаш мумкин бўлади
1 августдан бошлаб давлат хизматларидан фойдаланишда мобил-ID тизими жорий этилади. Бунда фуқаронинг мобил телефон рақами унинг шахсини тасдиқлашда электрон рақамли имзо вазифасини бажаради.

Фото: my.gov.uz
Ўзбекистон президенти “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” фармон имзолади.
Фармонга биноан, 2022 йил 1 августдан бошлаб давлат хизматларини кўрсатишда шахсни идентификациялаш учун мобил-ID тизими жорий этилади.
Мобил-ID тизими –“Электрон ҳукумат” тизимида шахсни унинг мобил телефон рақами орқали идентификациялашни назарда тутади.
Фуқаро мобил-ID тизими ёрдамида идентификациядан ўтиш учун:
- ДХМ ёки нотариал идорага мурожаат қилса: шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этиши лозим. Шундан сўнг унинг юзи расмга туширилади, бармоқ изи олинади ва телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга боғланади.
- ЯИДХПнинг мобил иловасидан фойдаланса: масофадан биометрик идентификациялаш (Face-ID) усули ёки ID-картадаги электрон рақамли имзо қўлланилади ҳамда мобил телефон рақами ЯИДХПдаги шахсий кабинетга бепул боғланади.
ДХМлар ёки нотариал идора орқали фуқароларни Мобил-ID тизимига идентификация қилиш 2022 йил 31 декабрга қадар текин бўлади. 2023 йил 1 январдан бошлаб БҲМнинг 2 фоизи миқдорида бир марталик тўлов ундирилган ҳолда амалга оширилади.
Мобил-ID тизими фойдаланувчилари электрон рақамли имзони қўлламаган ҳолда барча давлат хизматларидан фойдаланиши мумкин (молиявий хизматлар бундан мустасно).
Фуқаронинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юбориладиган барча хабарномалар унинг хоҳишига кўра ва белгиланган тўловлар асосида мобил-ID тизими орқали идентификацияланган мобил телефон рақамига SMS-хабар шаклида юборилади.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Барселона" ва "ПСЖ" қийинчилик билан яримфиналга чиқди
Спорт | 01:53
-
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
Ўзбекистон | 01:32
-
OpenAI компанияси ўз ижтимоий тармоғини яратиш устида иш олиб бормоқда
Фан-техника | 00:30
-
АҚШ икки ой ичида Суриядаги қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишни бошлайди
Жаҳон | 00:07
Мавзуга оид

08:30 / 01.11.2024
Пенсия тайинлаш ва тўлашда бюрократия қисқартирилади

09:20 / 27.09.2024
Германия бюрократияга қарши кураш бўйича тўртинчи чора-тадбирлар пакетини қабул қилди

18:35 / 18.07.2024
1 августдан автомобил давлат рақамларини бериш тартиби ўзгаради

11:16 / 11.07.2024