Жаҳон | 21:26 / 22.04.2022
22183
1 дақиқада ўқилади

Гутерриш Москвада Путин билан учрашув ўтказади

26 апрел куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказиш учун Москвага келади.

Фото: Getty Images

Россия президенти Владимир Путин 26 апрел куни Москвага ташриф буюрадиган БМТ бош котиби Антониу Гутерришни қабул қилади. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Песковнинг сўзларига кўра, 26 апрел куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказиш учун Москвага келади.

“У шунингдек, Россия президенти Владимир Путин томонидан қабул қилинади”, - деди Кремл вакили.

Аввалроқ Гутерриш пасха байрамлари кунларида Россия ва Украина ўртасида тўрт кунлик сулҳ ўрнатишни таклиф қилганди, бироқ Россия томони бу таклифни рад этди. 

Россиянинг БМТдаги доимий вакили бундай таклифлар “носамимий ва жуда ёлғон” янграши, “Киевдаги миллатчилар ва радикалларга нафас ростлаш учун фурсат яратиш” учун ўртага ташланаётганини таъкидлаган. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид