Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ таълими вазирлиги битирув синфларда имтиҳон ўтказиладиган саналарни эълон қилди
Байрам муносабати билан 9-синфлар учун имтиҳон вақти кўчирилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова маълум қилди.
Жорий йилда умумтаълим муассасаларида ўқув машғулотлари 2022 йил 25 май куни тугайди ҳамда 9- ва 11-синф ўқувчиларини якуний назорат имтиҳонлари 26 майдан 15 июнга қадар ўтказилади.
2021-2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича имтиҳон топширади.
11-синф битирувчилари эса она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича якуний назорат имтиҳонини топширади. Бунда, танлов ҳар бир ўқувчининг ихтиёрига кўра 9-, 11-синфда ўқитилган фанлар доирасида танланади ва якуний давлат имтиҳони ўтказилишидан бир ой олдин ўқувчининг аризасига асосан амалга оширилади.
Вариатив ўқув режалари жорий этилган синфларда таълим оладиган ўқувчилар ҳам танлов фанларидан бирини якуний давлат имтиҳони ўтказилишидан бир ой олдин ариза асосида танлайди.
Ўқувчилар томонидан танланган фанлар бўйича таълим тилини инобатга олган ҳолда, 9- ва 11-синф кесимида гуруҳлар шакллантирилиши ҳамда танланган ўқув фанидан якуний назорат имтиҳонини ўтказиш ҳақида умумий ўрта таълим муассасаси Педагогика кенгаши қарор қабул қилади.
Байрам муносабати билан, қўшимча дам олиш кунларини инобатга олган ҳолда, умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синф ўқувчилари учун “Жисмоний тарбия” фанидан якуний назорат имтиҳонлари жорий йилнинг 2-7 май саналаридан 11-14 май кунларига кўчирилади.
Жорий ўқув йили якунида 5-6-7-8 ҳамда 10-синфларнинг босқичли имтиҳонлари бўлмайди. Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ва мактаб-интернатларида эса босқичли имтиҳонлар улар ички низомига мувофиқ ихтисослашув фанлари доирасида амалга оширилади.
Маълумот учун, жорий ўқув йилида мактабларни 390 мингдан ортиқ ўқувчилар битиради.
Мавзуга оид
10:09 / 24.04.2026
Университетлар AI сабаб имтиҳон тизимини ўзгартирмоқда
23:33 / 17.04.2026
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси белгиланди
18:52 / 15.11.2025
"Умуммиллий Конституция имтиҳони" ўтказилади
17:56 / 31.10.2025