Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Nexia-3 пиёдани уриб кетди
20 ёшли пиёда йўл қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан ўтаётган бўлган.
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Nexia-3 автомобили йўлдан ўтаётган пиёдани уриб кетди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарида қайд этилишича, 2022 йил 22 апрель куни соат, тахминан, 00:50 да Юнусобод тумани ТҲАЙ кўчаси, Г.Абдуллаев бекати қаршисида ҳайдовчи Д.Р. Nexia-3 автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўл қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан ўтаётган пиёда (2002 йилда туғилган) Х.С.ни уриб юборган.
Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:02 / 09.06.2026
Қозоғистонда ЙТҲга учраган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
13:47 / 09.06.2026
Навоийда Tico юк машинаси йўлига чиқиб кетди
21:03 / 06.06.2026
Тошкентда автобус орқага юраётган пайти пиёдани босиб кетди
15:21 / 03.06.2026