Ўзбекистон | 07:50 / 26.04.2022
8501
1 дақиқада ўқилади

Ҳар йили 1000 нафар тиббий ёрдамга муҳтож тиббиёт ходимида юқори технологик операциялар ўтказилади

2022 йил 1 ноябрга қадар давлат томонидан аҳолига кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари ҳажми тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилади.

Фото: Kun.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2022 йил якунига қадар Андижон, Бухоро ва Хоразм тиббиёт олий таълим муассасалари клиникаларининг нейрохирургия бўлимлари негизида юридик мақомга эга бўлмаган ҳудудлараро нейрохирургия марказлари ташкил қилинади.

Президент қарорига асосан, ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган, шахсий намуна кўрсатган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилади.

2022 йил 1 июндан бошлаб қон билан бевосита ишлаётган давлат тиббиёт муассасалари ходимларини гепатит “В” касаллигига қарши бепул эмлаш амалиёти жорий этилади.

Ҳар йили 1 000 нафаргача имтиёзга эга бўлмаган, узоқ йиллар давомида давлат тиббиёт муассасаларида меҳнат қилаётган бемор тиббиёт ходимларида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан юқори технологик операциялар ўтказилади.

Бундан олдин шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат берилаётгани маълум қилинганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид