Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўзи ожиз она хаста қизи дардида: “Доримизга пул топсак егуликка топмаймиз, уйимиз ҳам йўқ, ижарада яшаймиз...”
Андижонлик бу аёлларнинг ҳасратини тинглашнинг ўзи оғир. Бири оғир касаллик сабаб ёлғиз фарзанди етим қолишидан қўрқса, яна бири шу касаллик туфайли қизидан айрилиб қолишдан қўрқади. 29 ёшли Зиёда Қўзибоева икки йилдан бери ўткир буйрак етишмовчилиги хасталигидан азият чекади. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун фақатгина буйрак кўчириш операцияси зарурлигини айтишган. Беморга укаси донорлик қилиш ниятида буйрагини бериш учун текширувлардан ўтган. Аммо боқувчиси йўқ, иккита хаста ва ёлғиз аёллар яшайдиган оилада операция харажатлари тугул рўзғор тебратишнинг ўзи катта машаққат.
Зиёда бу дард унинг ҳаётига катта зарар етказганини, саломатлигидан айирганини ва шу сабаб турмуши ҳам бузилганини айтади: “Соғлигимни ва оиламни бирдан йўқотдим. Битта ўғлим бор, саломатлигим ёмонлашгани учун кейинги икки фарзандимни дунёга келтира олмадим”.
“Умидларим катта эди. Кундан кунга қизимнинг аҳволи оғирлашяпти. Битта фарзанди учун яшаса дейман.
Ўзим ҳам ногиронман, кўзим кўрмайди. Жуда қийин бўляпти, дорига топсак – қорнимизга тополмаймиз. Уйимиз йўқлиги учун ижарада яшаймиз. Икки йилдан бери қизимни даволатиш учун ўғлимнинг машинасини, мебелларини сотиб сарфладик. Лекин етказолмаяпмиз”, - дейди беморнинг онаси Розия Тошпўлатова.
Муборак ойда ўз ажр-савобларини янада кўпайтиришни мақсад қилган ҳамюртларимиздан бу оила тақдирига бефарқ бўлмасликларини, икки муштипар аёлнинг дардига малҳам бўлишни сўраймиз.
Зиёда Қўзибоевага оид маълумотлар:
Ҳумо: 9860 0301 7686 2016 Зиёда Қўзибоева номида
Бевосита учрашиш истагида бўлганлар учун бемор манзили: Андижон вилояти, Андижон тумани, Қўшариқ даҳаси, 40-уй, 40-хонадон.
Мавзуга оид
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
21:57 / 16.02.2026
Рамазон ойидаги хайрия тадбирларига 1 триллион сўм ажратилади
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025