Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байден Украинани қўллаб-қувватлаш учун АҚШ конгрессидан 33 млрд доллар сўради
Ушбу ёрдам пакети "Украинага қўшимча артиллерия, зирҳли техника, танкка ва ҳаво ҳужумига қарши воситаларни тўхтовсиз етказиб беришни таъминлаш"га қаратилган.
АҚШ президенти Жо Байден конгрессдан Украинага ёрдам бериш учун қўшимча 33 млрд доллар ажратилишини сўради.
Маълумот берилишича, президент маъмурияти сўралган маблағнинг 20,4 млрд долларини Украинага "ҳарбий ва хавфсизлик соҳасида қўшимча ёрдам" ҳамда Европа хавфсизлигини таъминлашга ажратишни кўзламоқда.
Ушбу ёрдам пакети "Украинага қўшимча артиллерия, зирҳли техника, танкка ва ҳаво ҳужумига қарши воситаларни тўхтовсиз етказиб беришни таъминлаш"га қаратилган.
Бундан ташқари, Байден Киевга иқтисодий ёрдам учун конгрессдан қўшимча 8,5 млрд доллар сўради. Бу маблағ бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда "Россия дезинформацияси ва тарғиботига қарши" курашишга сарфланади.
Ажратиладиган маблағнинг 500 млн долларини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга сарфлаш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
10:25
АҚШдан депортация қилинган 24 нафар ўзбекистонлик Тошкентга қайтарилди
10:10
Кубанинг энергетика соҳаси АҚШ санкциялари нишонига айланди
08:34
Эрон бўйича кескин бурилиш: АҚШ зарбаларни бекор қилди
22:12 / 11.06.2026