Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда электромобилларни зарядлашда қуёш панелларидан фойдаланиш устида ишланяпти
Ўзбекистондаги Халқаро қуёш институтида электромобилларни зарядлашда қуёш панеллари энергиясидан фойдаланиш масаласида иш олиб борилмоқда. Институт олимлари қурилмаларнинг дастлабки моделларини яратишган.
АОКАда ўтган матбуот анжуманида электромобилларни зарядлайдиган қурилмаларни ҳудудларда ўрнатишда қуёш панеллари энергетикасидан фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновга кўра, ҳозир бу масалада назарий жиҳатдан илмий тадқиқот бор, исботланган. Ўзбекистондаги Халқаро қуёш институти олимлари қурилмаларнинг дастлабки моделларини яратишган.
“Буларни кенг ишлаб чиқариш, синов ишларини ҳозир ўтказишга Энергетика вазирлиги билан ишлаяпмиз. Буни жуда ҳам қисқа муддатларда амалга оширамиз. Бунда олдимизда 2та катта масала бор. Биринчиси электромобилларни зарядловчи қурилмаларни ўзимизда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, иккинчи катта масала – илмий тадқиқот билан боғлиқ. Лекин бу амалга оширса бўладиган иш”, – деди вазир.
Мавзуга оид
10:19 / 24.11.2025
Ўзбекистон ва Испания зайтунчиликда ҳамкорликни кучайтиради
18:26 / 05.09.2025
ҚҚСни ноллаштиришдан Ўзбекистондаги фермерларнинг қарийб ярми манфаат кўради — вазир
12:33 / 04.09.2025
Жиззахда Ўзбекистон-Хитой инновацион маркази қурилади
23:25 / 01.02.2025