Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Испания зайтунчиликда ҳамкорликни кучайтиради
Испаниянинг Кордова шаҳрида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирокида Халқаро зайтун кенгашининг 122-сессияси бўлиб ўтмоқда. Ташриф доирасида ўтказилган учрашувларда зайтунчилик, замонавий агротехнологиялар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама этилди.
"Дунё" АА мухбири хабар беришича, сессия доирасида Ўзбекистон делегацияси Испания қишлоқ хўжалиги, балиқчилик ва озиқ-овқат вазири Луис Планас Пучадес билан учрашув ўтказди.
Музокара чоғида қишлоқ хўжалигига замонавий технологияларни жорий этиш, сув ресурслари тақчиллиги шароитида самарадорликни ошириш, илмий-тадқиқот ва амалий тажриба алмашишни кенгайтириш юзасидан амалий таклифлар кўриб чиқилди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг боғдорчилик, сабзавотчилик, айниқса, гилос етиштириш бўйича салоҳияти батафсил тақдим этилди. Шу билан бирга, шўрланиш, сув танқислиги ва минтақанинг иқлим хусусиятларига чидамли бўлган ўсимлик навларига эҳтиёж борлиги қайд этилди.
Испания томони, ўз навбатида, нуқтавий суғориш технологиялари, CRISPR асосидаги селекция, қишлоқ хўжалиги суғуртасини ривожлантириш, шунингдек, таълим ва илмий инфратузилма йўналишларида ўз тажрибаси билан бўлишишга тайёрлигини билдирди. Шу жараёнда Испания бизнесининг Ўзбекистондаги зайтунчилиκ соҳасига сармоя киритишдан манфаатдорлиги алоҳида таъкидланди.
Музокаралар давомида кооперацияларни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашни модернизация қилиш ва экспорт инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.
Учрашув якунида аграр соҳадаги ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган англашув меморандуми имзолангани маълум қилинди.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:01 / 25.05.2026
Испанияда уй-жой инқирози: ижарачилар кўчаларга чиқди
00:04 / 20.05.2026
Испанияда Mango дўконлари асосчисининг ўғли отасини ўлдиришда гумон қилиниб ушланди
20:28 / 14.05.2026